Экология соҳасида бошқарув механизми презентация

Содержание

РЕЖА: 1. Экология соҳасида бошқарув тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. 2. Экология соҳасида бошқарувнинг асосий тамойиллари ва усуллари. 3. Экология соҳасида давлат бошқарув органлари тизими ва ваколатлари.

Слайд 1ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ МЕХАНИЗМИ
Маърузачи:
юридик фанлар номзоди, доцент
Сафаров Жахонгир Исмоилович


Слайд 2РЕЖА:
1. Экология соҳасида бошқарув тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари.
2. Экология соҳасида бошқарувнинг асосий

тамойиллари ва усуллари.
3. Экология соҳасида давлат бошқарув органлари тизими ва ваколатлари.

Слайд 3Экология соҳасида бошқарув тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари


Слайд 4Экологик бошқарув тушунчаси жуда кенг ва кўп қирралидир. Чунки экологик муносабатларнинг

ўзи турли-туман кўринишга эга. Масалан, глобал экологик бошқарув – бутун Ер куррасида атроф- муҳитни муҳофаза қилиш, регионал экологик бошқарув – Марказий Осиё каби минтақаларда, миллий бошқарув – муайян давлатларда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишни тартибга солади.
Экологик бошқарув – ҳокимият, органлар, бирлашмалар, ташкилотлар ва уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ваколатлари, функциялари ва усуллари мажмуаси.

Слайд 5Экология соҳасида давлат бошқарувини шакллантириш орқали давлат:
ўзининг экологик ваколатини ва

экологик сиёсатини амалга оширади;
атроф-муҳитни яхшилаш, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайди;
табиий ресурсларнинг мулкдори сифатида табиий ресурслардан фойдаланишни ташкил этади;
табиий ресурсларни тассарруф этиш ҳуқуқини амалга оширишади.

Слайд 6Экология соҳасида давлат бошқаруви – ваколатли давлат органларининг табиий ресурслардан фойдаланиш

ва атроф табиий муҳитни муҳофаза этиш бўйича ижро этиш ва фармойиш бериш фаолияти тушунилади:
давлат бошқарув органларининг ижроия фаолияти – ушбу органларнинг ижроия ҳокимиятига тааллуқлилигидан келиб чиқиб, қонун ва вакиллик органларининг қарорларини амалга оширишга қаратилган;
давлат бошқаруви органларининг фармойиш бериши фаолияти – ижтимоий муносабатларини тартибга солишда ваколат доирасидаги юридик ва жисмоний шахсларга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқидан келиб чиқади.

Слайд 7Ҳозирги вақтда ғарб олимлари томонидан экологик муаммоларни ҳал қилиш учун табиий

ресурслардан фойдаланишни бошқаришнинг турли моделлари таклиф этилмоқда. Улар ишланмаларининг назарий асосларини икки бош – неокласссик ва неокейсиан сиёсий-иқтисодий мактаблари белгилайди. Биринчи концепцияда бозор, иккинчисида эса, давлат томонидан тартибга солиш устувор аҳамият касб этади.
Неоклассик модели – экологик муаммоларни ҳал қилишнинг асосий усули “нарх механизми”. Унинг асосида атроф муҳитни бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашга оид солиқ тўловлари, шунингдек, ифлослантириш ҳуқуқининг олди-сотдиси ётади. У табиатни сақлаш муаммосини ҳал қилмайди: ташкилот атроф муҳитни ифлослантириш ҳуқуқини сотиб олиши ва уни муҳофаза қилиш учун харажат қилмаслиги мумкин.
Неокейсиан модели нафақат иқтисодий манфаатларни ифодалайди, балки кўп жиҳатдан атроф муҳитни сақлашнинг умуминсоний қадриятларига ҳам мос келади, табиатдан фойдаланишни умумлаштиришга ва табиатни ижтимоийлаштиришга ёрдам беради. Ушбу моделга кўра, экологик эҳтиёжларни қондириш бевосита ижтимоий хусусият касб этади.

Слайд 8Экология соҳасида бошқарувнинг асосий тамойиллари ва усуллари


Слайд 9Экология соҳасидаги давлат бошқаруви тамойиллари:
бошқарувнинг қонунийликка асосланиши, яъни давлат бошқарув органларининг

экологик муносабатларни тартибга солишда фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ҳамда ҳуқуқлари асосида фаолият юритиши;
тармоқ ва ҳудудий бошқаришни мувофиқлаштиришга, яъни экологик муносабатларни тартибга солишда давлат органларининг фаолияти ҳам ҳудуднинг ривожланишини, ҳам ҳар бир табиий ресурслардан фойдаланишнинг оқилоналиги ва уларни муҳофаза этишнинг таъминланишига қаратилади. Экология соҳасида давлат бошқаруви органлари ҳам ҳудудий ҳам тармоқ бўйсунишда шакллантирилади;

Слайд 10экология масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама ёндошиш, яъни табиий ресурслардан фойдаланишни

ташкил этишда ушбу фойдаланишнинг оқилоналиги ва атроф табиий муҳитни муҳофаза этишда республика халқ хўжалиги ва аҳолини табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжларини қондиришни таъминлаш;
экология соҳасида давлат бошқарувини ташкил этишда табиий ресурслардан фойдаланиш ва назорат қилишни ажратиш, яъни экология соҳасида табиий ресурслардан бевосита фойдаланувчилар назорат қилиш ваколатига эга бўлмаслигида, экология соҳасида давлат бошқаруви органларини шакллантириш ҳамда уларни фаолиятларини ташкил қилишда фойдаланиш ва назорат қилиш ваколатларини тартибга солишда ифодаланади.

Слайд 11Экология соҳасида давлат бошқаруви маълум бир шаклларда ва услубларда амалга оширилади.

Ушбу бошқарувнинг шакллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
ҳуқуқ ижод қилиш – қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда қонунларда белгиланган қоидаларни янада ривожлантириб, ижтимоий муносабатларни батафсил тартибга солувчи меъёрларни белгилайдилар;
ижроия – давлат бошқарув органларининг қонун ҳужжатларини амалга ошириш (ер участкаларини ажратиш, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш, экологик назорат) бўйича амалий фаолияти ҳисобланади;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш – экологик қоидалар бузилган тақдирда айбдор шахсларни юридик жавобгарликка тортиш масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки у ишлайдиган ташкилотнинг маъмурияти олдига қўйилади.

Слайд 12Экологик муносабатларни тартибга солишда давлат бошқарув органлари бошқариш услублари:
рухсат бериш услуби

– табиий ресурслардан фойдаланишни ташкил этишда қўлланилади. Табиий ресурслардан махсус фойдаланиш фақат ваколатли давлат органларининг рухсати асосида вужудга келади.
розилик бериш (санкиялаш) услуби – давлат органларининг фойдаланувчилар томонидан тайёрлаган меъёрларни ҳамда фойдаланишга оид бошқа қоида ва тартибларни тасдиқлаши ва розилик бериши тушунилади.
тақиқлаш услуби – атроф муҳитни муҳофаза қилишни ташкил этишда кенг қўлланилади ва табиий ресурсдан фойдаланиш ёки табиий ҳудудларда маълум бир фаолиятни амалга оширишни тақиқлаш орқали ман этишда ифодаланади.
мажбурий кўрсатмалар бериш – экология соҳасида давлат бошқарув органларининг ваколат доирасида қабул қилган қарорлари экологик муносабатлар субъектларига нисбатан мажбурий ҳисобланади. У асосан экологик назоратни амалга ошириш жараёнида қўлланилади.

Слайд 13Экология соҳасида давлат бошқарув органлари тизими ва ваколатлари


Слайд 14Экология соҳасида давлат бошқарувини амалга оширадиган органларнинг доираси кенг.
Ўзбекистон Республикасининг

қонун ҳужжатларига мувофиқ, экология соҳасида давлат бошқарувини амалга оширадиган органлар умумий ва махсус ваколатга эга бўлган давлат органларига бўлинади.
Махсус ваколатга эга бўлган органлар ўз навбатида тармоқлараро ва бир тармоққа оид турларга бўлинади.
Умумий ваколатга эга бўлган органлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари киради. Улар иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда давлат бошқарувини амалга ошириш билан бир вақтда экологияга оид баъзи бир масалаларни ҳал қиладилар. Шунинг учун ҳам, улар умумий ваколатга эга бўлган органлар деб номланадилар.

Слайд 15Олий Мажлис
Қонунчилик палатасида:
Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи (15);
Экология ва атроф

муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси (12);
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси (13);
Сенатда – Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси (16 та аъзо, шу жумладан 2 та доимий ишловчи сенатор);

Слайд 16Буюк Британия парламенти
Буюк Британия Парламентининг қуйи палатасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш

масалалари билан шуғулланувчи иккита қўмита фаолият кўрсатади: Атроф муҳитни назорат қилиш бўйича қўмита ва Атроф муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича қўмита. Атроф муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича қўмита худди шу номдаги ҳукумат департаменти фаолиятини кузатиш билан ҳам шуғулланади.
Юқори палата – Лордлар палатасида атроф муҳит масалалари билан шуғулланувчи алоҳида қўмита йўқ. Бироқ кўпгина қўмиталар ўз фаолиятида ушбу масалаларга тўхталиб ўтади. Хусусан, Европа иттифоқи ишлари бўйича қўмитанинг таркибидаги кичик қўмита қишлоқ хўжалиги ва атроф муҳит соҳасидаги сиёсат масалалари билан шуғулланади. Фан ва технологиялар бўйича қўмита ва Иқтисодиёт бўйича қўмита иқлим ўзгариши соҳасидаги иқтисодий сиёсатни кўриб чиқишган.

Слайд 17Вазирлар Маҳкамаси
8 та ахборот-таҳлил департаментлари фаолият кўрсатади. Хусусан:
Соғлиқни сақлаш, экология

ва инсон ҳаёти сифати масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва б.қ.

Слайд 18Экология соҳасида давлат бошқарувида Вазирлар Маҳкамаси ваколатларининг ҳуқуқий асослари:
Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси (98-моддаси);
Ўзбекистон Республикасининг “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунини 9, 10, 11, 12, 20-моддалари;
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунини 9-моддаси.

Слайд 19Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси экологик ваколатлари:
экологик норматив ҳужжатлар қабул қилади;


ягона давлат экологик сиёсатини амалга оширади;
экология соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни ташкил этади;
атроф табиий муҳит мониторинги, табиий кадастрлар юритилишини ташкил этади;
махсус ваколатга эга бўлган давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат экологик назоратини ташкил этади;
умумтарқалган фойдали қазилмалар рўйхатини белгилайди ва б.қ.

Слайд 20Экология соҳасида давлат бошқарувида маҳаллий давлат ҳокимият органлари ваколатлари Конституцияда (100-модда),

Ўзбекистон Республикасининг 1993 й. 3 сентябр “Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида”ги Қонунда (10, 24, 25-моддалари), “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда (10-модда) ва табиий ресурслар тўғрисидаги қонунларнинг тегишли моддаларида белгиланган. Масалан, маҳаллий давлат ҳокимият органлари ер муносабатларини тартибга солишда муҳим ўрин эгаллайдилар ва бу масалага Ер кодексининг 5-7 моддалари бағишланган.

Слайд 21Конституцияда маҳаллий давлат ҳокимияти асосларига алоҳида ХХI боб бағишланган. Ушбу боб

7 моддадан иборат, унда қуйидаги масалалар ўз аксини топган:
ҳокимиятнинг вакиллик органлари тушунчаси,
маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига киритилган масалалар (ваколатлари доираси),
уларнинг қарорларининг юридик табиати,
ваколат муддати,
вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқариш,
ҳокимларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби ва таомиллари,
ҳокимларнинг масъулияти ва жавобгарлиги,
ҳокимларнинг айрим ваколатлари,
халқ депутатлари Кенгаши томонидан ҳокимлар фаолиятини назорат қилиш
ўзини-ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий ҳолати масалалари.

Слайд 22Ушбу бобга шу кунга қадар уч маротаба – 2003, 2007 ва

2014 йилларда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
Биринчи ўзгартириш (2003) – Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Қонуни билан киритилган. Бунда 101-модда янги таҳрирда баён этилиб, ундан “маҳаллий ҳокимият органлари халқ депутатлари қуйи Кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қилишлари” тўғрисидаги қоида чиқариб ташланди.
Иккинчи ўзгартириш (2007) – Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-89-сон Қонуни билан киритилган. Бунда 102-модда иккинчи қисми янги таҳрирда баён этилиб, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “қонунга мувофиқ” тайинланиши ҳамда лавозимидан озод этилиши аниқлаштирилди.
Учинчи ўзгартириш (2014) – Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-366-сон Қонунига мувофиқ киритилган. Ушбу қўшимча асосида жойларда вакиллик органларининг ижроия органлари фаолияти устидан назорат ваколати кучайтирилди – эндиликда вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этиши, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилиши белгиланди.

Слайд 23Маҳаллий давлат ҳокимият органлари фаолиятидаги муаммолар:
маҳаллий ҳокимият органлари яхлит тизимидан келиб

чиққан ҳолда уларнинг ваколатлари дифференциацияланмаган, яъни вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари, туманлар давлат ҳокимияти органлари ҳамда шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари ўртасида ваколатларнинг қатъий ички тақсимоти мавжуд эмас.
маҳаллий ҳокимият органлари деганда, маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари назарда тутилиб, қонун ҳужжатлари, шу жумладан, экологик қонун ҳужжатларида ушбу икки органларнинг ваколатлари аниқ чегараланмаган, яъни, амалдаги қонун ҳужжатларида маҳаллий ҳокимият органлари ваколатлари мустаҳкамланганда, уларнинг қайси бирини маҳаллий вакиллик органлари, қайсиларини эса, ҳокимлар бажариши аниқ белгиланмаган ва натижада улар ўртасида ваколатларни тақсимлаш борасида муаммолар вужудга келмоқда.


Слайд 24маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экологик ваколатлари айрим қонун ҳужжатларида турли моддаларида

тарқоқ ҳолда баён этилган, ягона изчил тизимга эга эмас. Масалан, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунлар.
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жойлардаги табиатни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро муносабатлари ҳам ноаниқ бўлиб, аниқ ҳуқуқий асосларга эга эмас. Хусусан, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, бир тарафдан маҳаллий давлат ҳокимияти улар фаолиятини мувофиқлаштирса, бошқа тарафдан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги марказий орган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳисобдор бўлиб, ижро ҳокимиятига буйсунмайди.

Слайд 25Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудларида:
табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини

белгилайдилар;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ҳудудий дастурларини тасдиқлайдилар;
атроф табиий муҳитга зарар етказаётган объектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар;
фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида табиий ресурсларни тақсимлайдилар ва шундай фойдаланиш ҳуқуқларини бекор қиладилар;
атроф табиий муҳит мониторинги, табиий ресурслар давлат кадастрлари юритилишини ташкил этадилар;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадилар.

Слайд 26Махсус ваколатли давлат органларига экология соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи вазирликлар,

давлат қўмиталари ва идоралари киради. Уларнинг фаолияти асосан экологик муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, махсус ваколатли органлар деб номланадилар. Улар:
тармоқлараро, яъни бир неча тармоқларни ва бир неча табиий ресурсларни идора этувчи органларга;
тармоққа оид, яъни маълум бир табиий ресурсни идора этувчи органларга бўлинади.

Слайд 27Экология соҳасида давлат бошқаруви бўйича хорижий давлатлар тажрибасига мурожаат этадиган бўлсак,

ўрганилган давлатлардан аксариятида (180 тадан 144 та ёки бўлмаса 80% давлатда) атроф муҳит ёки унинг алоҳида ресурсларини бошқариш бўйича махсус вазирликлар тузилганлигининг (ёки бошқа вазирлик ваколатлари доирасига киритилган) гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Экология соҳасида махсус вазирликлар ташкил этган хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг маълум қисмида экология (баъзи давлатларда – атроф муҳит ёки табиат тушунчалари қўлланилган) бўйича алоҳида махсус вазирлик ташкил қилинган бўлса, яна бир гуруҳида экология бошқа ижтимоий-экологик масалалар билан шуғулланувчи вазирликлар таркибига киритилган.

Слайд 28Экология соҳасидаги махсус ваколатли вазирликлар фаолиятидан келиб чиқиб, уларнинг таснифи:
Биринчи.

Экология соҳасида махсус вазирликлар ташкил этмаган давлатлар (Аргентина, Афғонистон, Баҳрайн, Бельгия, Бутан, Бруней, Марказий Африка Республикаси, Комор ороллари Республикаси, Эфиопия, Фиджи, Габон, Ватикан, Конго, Қувайт, Қирғизистон, Лесото, Либерия, Ливия, Люксембург, Маршалл ороллари, Мавритания, Монако, Монтенегро, Мозамбик, Науру, Нигер, Покистон, Панама, Парагуай, Сент Луис, Саудия Арабистони, Сиерра Леон, Сурия, Тожикистон, Эфиопия – жами ўрганилган давлатларнинг 36 таси ёки 20%).
Иккинчи. Айнан экология (атроф муҳит, табиат) бўйича алоҳида махсус вазирлик ташкил этган давлатлар (Арманистон, Бермуда, Бразилия, Гаити, Дания, Жанубий Корея, Жанубий Судан, Индонезия, Иордания, Ироқ, Исландия, Исроил, Италия, Камбоджа, Камерун, Канада, Қатар, Қозоғистон, Лебанон, Литва, Миср, Монголия, Непал, Нигерия, Норвегия, Перу, Польша, Сенегал, Словакия, Тайван, Тунис, Туркманистон, Финляндия, Хитой Халқ Республикаси, Хорватия, Чехия, Чили, Швеция, Шри Ланка, Эквадор, Эрон, Эстония, Янги Зеландия ва Япония – жами 44 та давлат ёки барча ўрганилган давлатларнинг 24%).

Слайд 29Учинчи. Экология (атроф муҳит, табиат) ҳамда табиий ресурслар бўйича ёхуд фақат

табиий ресурслар бўйича алоҳида вазирлик ташкил этган давлатлар (Белиз, Беларус, Венесуэлла, Венгрия, Вьетнам, Гватемала, Гондурас, Грузия, Доминикан Республикаси, Зимбабве, Лаос, Малайзия, Мексика, Молдова, Никарагуа, Озарбайжон, Палау, Россия, Самоа, Сингапур, Сомали, Таиланд, Туркия, Украина, Филиппин, Эл-Салвадор, Швейцария – жами 27 та давлат ёки барча ўрганилган давлатларнинг 15%).
Тўртинчи. Яна бир гуруҳ давлатларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари кенг ва хилма-хил масалалар билан қамраб олинган. Хусусан, ушбу гуруҳ давлатларда экология барқарор ривожланиш, ядровий хавфсизлик, иқлим, иқлим ўзгариши, ўрмон, ўрмон савдоси, сув, балиқчилик, ер, қишлоқ хўжалиги, ирригация, дренаж, консервация, аҳоли, урбанизация, озиқ-овқат, уй-жой, қурилиш, ҳудуд, маҳаллий ҳокимият, режалаштириш, алоқа, энергетика, инфратузилма, кончилик, минерал ресурслар, метреология, санитария, маданият, туризм, бошланғич таълим, илм-фан, технологиялар, экспорт каби масалалар билан шуғулланувчи вазирликлар таркибига киритилган (Австралия, Австрия, Албания, Бирлашган Араб Амирликлари, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Ирландия, Испания, Колумбия, Латвия, Португалия, Франция, Ҳиндистон – жами 73 та давлат ёки барча ўрганилган давлатларнинг 41%).

Слайд 30Экология соҳасида давлат бошқарувини амалга оширишда назорат қилувчи органлар (инспекциялар) ҳам

катта ўрин тутади. Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида “яшил” (табиатни муҳофаза қилиш) ва “кулранг” (атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш ва назорат) соҳаларда инспекция фаолияти ва маъмурий ҳуқуқни қўллаш функцияси кўпинча бирлаштириб юборилади (Арманистон, Грузияда) ёки бир неча инспекцияларга тақсимланади (Беларусь). Қозоғистон ва Россияда эса, “яшил” ва “кулранг” соҳаларда назорат функцияси бутунлай ажратилган.
Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида экологик инспекциянинг горизонтал ташкил этилиши кенг доирадаги қарорлар соҳаси – атроф муҳитнинг у ёки бу қисмига нисбатан алоқадорликдан тортиб, мажбуриятларни функционал тақсимланиши принципи асосида қурилган моделгача бўлган йўналишлар билан тавсифланади. Мажбуриятларни функционал тақсимланиши принципи асосида қурилган модел Грузия ва Қозоғистонда ташкил этилган янги инспекцияларда амалга оширилган.

Слайд 31Экология соҳасида давлат бошқарувининг махсус ваколатли органлари ичида марказий ўринни Ўзбекистон

Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси эгаллайди. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 й. 26 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат назоратини ҳамда тармоқлараро бошқарувни амалга оширувчи, идоралардан устун турувчи ҳамда мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органдир. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига бўйсунади ва унга ҳисобдордир.

Слайд 32Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза

қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари, туманлараро, туман ва шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (инспекциялари), шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ягона тизимни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва тармоқлараро бошқарувни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро келишган ҳолда амалга оширади.

Слайд 33Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат экологик назорати борасидаги фаолиятини, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Слайд 34Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Раиси:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига

Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Раиси ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш учун розилик беради;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг раислари ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Слайд 35Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қуйидаги асосий ваколатларни амалга оширади:
атроф муҳитни

муҳофаза қилишда иқтисодий усулларни кенг қўллаш, ресурсларни тежайдиган, камчиқит ва чиқитсиз технологияларни барча жойларда қўлланилишини рағбатлантириш, экология соҳасидаги фан-техника ютуқларини жорий этиш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаради;
табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш юзасидан республика экологик нормативлар, қоида ва стандартларни тасдиқлайди,
атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш (оқизиш) нормативларини белгилайди ҳамда табиатдан фойдаланувчилар эътиборига етказади;

Слайд 36давлат экологик экспертизасини ўтказади;
атроф муҳит ифлосланишининг аҳволи ва унга бошқача зарарли

таъсирлар, табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларнинг республика ягона экологик ахборот банкини ташкил этади ва юритади;
республикада қўриқхоналарга доир ишларга раҳбарлик қилади, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритишда қатнашади;
экологик ташвиқотни амалга оширади, экологик таълим ва тарбияни ташкил этиш ҳамда юритишда қатнашади;

Слайд 37ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш ва оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш ва

кўмиш, сувдан махсус фойдаланишга, ов қилиш ва балиқ тутишга руҳсатномалар беради, ёввойи дори-дармон гиёҳлари, озуқа ўсимликлари ва манзарали ўсимликларни, техникавий хом ашё ва бошқа табиий ҳосилаларни (шу жумладан мумиёни) йиғиш (тайёрлаш), уларни республика ҳудудидан олиб чиқиш ва республикага олиб кириш ҳуқуқини беради;
табиатни ифлослантирганлик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаганлик натижасида унга етказилган зиённи қоплаш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво қўзғатади;

Слайд 38банк муассасаларига экологик қонун ҳужжатларини бузган ҳолда иш олиб борилаётган саноат

ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ёки кенгайтириш ишларини маблағ билан таъминлашни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома киритади;
экологик қоидаларга амал қилмай иш олиб борилаётган саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ёки кенгайтиришни тақиқлайди, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишини тўхтатиб қўяди ва б.қ.

Слайд 39Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг органлари, Вазирлар

Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, давлат сув ҳисобини ва давлат сув қадастрини ер ости сувларининг истеъмол қилиш қисмида юритади, сувдан фойдаланишни режалаштиришда қатнашади, сувдан лимитли фойдаланиш бўйича шартномалар тузади; сунъий сув ҳавзаларидан ва каналлардан сувдан фойдаланиш устидан давлат назоратини олиб боради.

Обратная связь

Если не удалось найти и скачать презентацию, Вы можете заказать его на нашем сайте. Мы постараемся найти нужный Вам материал и отправим по электронной почте. Не стесняйтесь обращаться к нам, если у вас возникли вопросы или пожелания:

Email: Нажмите что бы посмотреть 

Что такое ThePresentation.ru?

Это сайт презентаций, докладов, проектов, шаблонов в формате PowerPoint. Мы помогаем школьникам, студентам, учителям, преподавателям хранить и обмениваться учебными материалами с другими пользователями.


Для правообладателей

Яндекс.Метрика